Congue iure curabitur incididunt consequat

Биринчи Президентни хотирлаб

Биринчи Президентни хотирлаб

  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Зарафшон шаҳар бўлими 2-сонли умумтаълим мактаби қошидаги ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда Зарафшон кончилик электроэнергитика касб-ҳунар коллежи фаоллар залида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” номли хотира кечаси ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар томонидан ёшларга халқимизнинг фидойи фарзанди томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда у кишига хос бўлган  инсоний фазилатлар ҳақида маълумотлар берилди.

            Шундан сўнг, “Ёш либераллар” клуби аъзолари буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримовга бағишлаб тайёрланган “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” номли бадиий дастур намойиш қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўллари ҳамда бу инсон томонидан амалга оширилган улкан акс эттирилган саҳна кўринишлари тўпланганларда улкан таассуротлар қолдирди. Айниқса, баддий кечада 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан айтилган шеърлар йиғилганлар қалбини тўлқинлантириб юборди. Тадбир сўнггида Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқ садолари остида Биринчи Президентимиз орзу қилган баркамол авлод вакиллари бўлган шаҳримиздаги спортчи ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Н.ОТАМУРОДОВА,

ЎзЛиДеП  Зарафшон  шаҳар  бўлими 

аппарат раҳбари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар