Congue iure curabitur incididunt consequat

УЛУҒ ДАВЛАТ ВА СИЁСАТ АРБОБИНИ ХОТИРЛАБ

УЛУҒ ДАВЛАТ ВА СИЁСАТ АРБОБИНИ ХОТИРЛАБ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, 30 январь мамлакатимизда кенг нишонланди.

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Зарафшон шаҳрининг барча маҳалла, ташкилот, корхона ва муассасаларида ҳам улуғ Йўлбошчимизни ёд этишга бағишланган тадбирлар эрта тонгдан бошланди.

 Шаҳримиздаги барча умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларда ҳамда Навоий кончилик институтининг Зарафшон умумтехника факультетида Биринчи Президентимиз ҳаёти ва миллий давлатчилигимиз шаклланишига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида кўргазмалар, маъруза ва бадиий кечалар ташкил этилди.

Шу куни шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Ўзбегим” базмгоҳида қарйиб тўрт юз кишилик ҳайрия дастурхони ҳам ёзилди. Унда шаҳар жамоатчилиги вакиллари жам бўлди.

- Биринчи Президентимиз ўзининг олижаноб инсоний фазилатлари, серқирра сиёсий фаолияти билан юртимиз тарихида ўчмас из қолдирди, - дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Фархат Сойибов. - Минглаб зарафшонликлар улуғ Йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат билдириб, у киши ҳақида илиқ фикрлар билдираётгани ҳамшаҳарларимизнинг у кишидан миннатдорлигидан далолатдир. Қолаверса, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мустақиллигимиз асосчиси номини абадийлаштириш борасида амалга ошираётган ишларидан барчамиз мамнун бўляпмиз.

Эҳсон тадбирида халқимизнинг улуғ фарзанди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳақида маърузалар бўлди ва у зот ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Бу каби эҳсон тадбирлари шаҳримизнинг бир қанча ҳудудларида амалга оширилди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар