Congue iure curabitur incididunt consequat

Вилоятда иккинчи

Вилоятда иккинчи

Навоий шаҳридаги вилоят  Ахборот ресурс марказида “Навоийни ёд этиб...” номли танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги 2-умумтаълим ҳузуридаги ахборот-ресурс маркази ходими Зилола Хайриева ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Танлов давомида иштирокчилар А.Навоийнинг ғазалларидан намуналар айтишди, унинг ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари намойиш қилишди. Зилола Хайриева ҳам шоирнинг “Бўлдум санга...” радифли ғазали ҳамда “Гули” монологидан парча ўқиб, ҳайъат аъзолари ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

- Улуғ мутафаккир Алишер Навоий ижодини ҳар қанча ўргансакда оз. Шу сабабли  биз у кишини доимо ёдимизда тутамиз,- дейди танлов ғолиби Зилола Хайриева. – Бу каби тадбирлар ҳам биз авлодларнинг бобокалонимизга бўлган чексиз эҳтиромимиз намунасидир.

Б.РАЖАБОВА,

 АРМ раҳбари. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар