Congue iure curabitur incididunt consequat

ИЖРО ИНТИЗОМИ иш юритишда муҳим аҳамиятга эга

ИЖРО ИНТИЗОМИ

иш юритишда муҳим аҳамиятга эга

8 феврал куни шаҳримиздаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув-анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ҳамда “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш, мурожаатлар ва кадрлар билан ишлаш, иш юритиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, архив ишларини ташкиллаштириш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича ташкил этилган мазкур тадбирда мавзуга алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассаса мутасадди ходимлари иштирок этдилар. Ва иш юритишда асосан нималарга эътибор қаратиш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

- Мазкур ўқув-анжуманидан, - деди шаҳар ҳокимлиги маданият бўлими бошлиғи Учқун Наимов, - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, ҳукумат ва ҳокимлик қарорлари ижросида, шунингдек мурожаатлар ва кадрлар билан ишлаш, иш юритиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, архив ишларини ташкиллаштириш ҳамда бошқа муҳим масалаларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги борасида билмимни янада бойитдим. Шу сабабдан бу каби тадбирларни кўплаб ўтказиш мақсадга мувофиқ деб биламан.

Шу куни тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

М.УСАНОВ. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар