Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ жойлар ободлигини ва халқ яратувчанлигини таъминлайди

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ

жойлар ободлигини ва халқ яратувчанлигини таъминлайди

Сенатор, Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директори Қувондиқ Санақулов Зарафшон қурилиш ва Марказий кон бошқармалари ишчи-ходимлари билан сайёр учрашув ўтказди. Учрашув шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйида бўлиб ўтди.

Юзма-юз учрашувда сенатор комбинат тизимда юз бераётган янгиликлар ва давлат корхона томонидан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек Муҳтарам Юртбошимиз раҳномалигида амалга оширилаётган яратувчанлик руҳида эзгуликлар ҳақида гапирди.

Сайёр қабулда аҳоли бандлиги, соғлиқни сақлаш, корхоналарда ишчи-ходимларга қулай ишчанлик шароитни таъминлаш ва автокредитлар ҳамда бошқа масалаларда йигирмага яқин фуқаронинг мурожаати қайд этилди.

- Мазкур сайёр қабул, - деди Марказий кон бошқармасига қарашли Марказий таъмир механика цехи ишчиси Алижон Турдиев, - комбинат раҳбариятига ишчи-ходимларнинг дардини тинглаш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига ёрдам беради. Бугунги мулоқотда бизни анчадан бери қийнаб келаётган 3-сонли Тибиий-санитария қисмида замонавий тиббий ускуналар етишмаслиги каби муаммолар яқин келажакда бартараф этилиши ўйлайманки, бутун зарафшонликларни хурсанд қилди. Негаки, саломатлик жойида бўлган инсон ишида унум ва барака бўлади.

Мулоқотда депутатлар, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Зарафшон қурилиш ва Марказий кон бошқармалари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари масъул ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кўтарилган масалаларга ечим топиш, ҳудуд ва комбинат негизидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш обеъктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар