МАРКАЗНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Зарафшон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

МАРКАЗНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

 “Тинчлик оқшоми” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 миллиард 63 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилди. Хусусан, барча шинамликлар инобатга олиниб, мурожаатчилар учун кутиш зали навбат ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

МАРКАЗНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

 – Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга кўмак бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим омилидир, – дейди Зарафшон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори В.Вафоев. – Айниқса, саноатлашган шаҳримизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тобора ривожланаётгани сабаб янги иш ўринлари яратилаяпти.

Жумладан, 2018 йилда шаҳарда 1533 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар иштирокида 4 марта бўш иш ўринлари ярамаркалари ташкил этилди.

Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаини яхшилаш мақсадида 873 нафар аҳоли вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилди. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳам марказга иш сўраб мурожаат қилганларнинг 154 нафари жамоат ишларига жойлаштирилган.

Маркази биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов ва шаҳар ҳокими А.Раджабов иштирок этди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно


© 2016 Зарафшон шахар хокимлиги
Ортга қайтиш