Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ШАҲАР ҲОКИМИ АНВАР РАДЖАБОВ ДЕҲҚОН БОЗОРИДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ



ШАҲАР ҲОКИМИ АНВАР РАДЖАБОВ ДЕҲҚОН БОЗОРИДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
Бугун 27 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳар ҳудудидаги олтинчи кичик туманда жойлашган деҳқон бозорига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги, савдо қоидаларига риоя этилиши, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишди. 
Шаҳар ҳокими тадбиркор ва сотувчиларга карантин даврида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини асоссиз оширмаслик ҳақида тушунтириш берди. Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясига нархларни назорат қилиш бўйича ҳамда шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик марказига сотувчилар савдо ишларини карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириши кераклиги тўғрисидаги тушунтириш ва тарғибот тадбирларни мунтазам олиб бориши зарурлиги ҳақида аниқ топшириқ берди. 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech