Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 22 сентябрь куни Зарафшон шаҳрида "Вояга етмаган ёшлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш" мақсадида шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи A.Ғуломов, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими мутахассиси А.Бахриддинов, шаҳар касб-ҳунар мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Муродов ҳамда "Тинчлик" МФЙ ёшлар етакчиси С.Ҳошимов билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи A.Ғуломов томонидан Президентимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлари ва бунга жавобан ёшларимизнинг юртимизни ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшишлари кераклиги хусусида айтиб ўтди. Тадбир Ёшлар ишлари агентлиги тамонидан берилаётган имкониятлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш каби мавзуларда қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech