Зарафшон шаҳар ҳокимлигида семинар ўтказилди
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳар маҳаллаларидаги шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тавсия этилган номзодлар билан семинар ўтказди.
Семинарда маҳалла тизимида амалга оширилаётган бир қатор вазифаларнинг амалдаги ижроси, ёш кадрлардан сараланаётган ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш борасидаги белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Унда асосий эътибор маҳалладаги ҳар бир оилани “хонадонбай” ўрганиб, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали маҳалла бўйича комплекс маълумотлар базаси (паспорти)ни яратиши лозимлигига қаратилди.
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун ички имкониятларни ўрганиб, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаш лозимлиги айтиб ўтилди.
Семинарда шаҳар ҳокими маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимига тавсия этилган номзодлар билан ҳам бирма-бир суҳбатлашди.
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat