ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИНИ ТОПШИРДИ
#live #Inson_qadri_uchun
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИНИ ТОПШИРДИ
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Тулкунович Турсунов Ғозғон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ҳозирги кунда 100 ёшни қарши олган фахрий отахон Турсунқул бобо Эргашев билан учрашди.
Вилоят ҳокимининг фахрий отахон уйига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаси топширилиб, Президент томонидан йўлланган байрам табриги ўқиб эштирилди. Тадбирни байрам руҳида ўтказиш мақсадида ҳарбий оркестр гуруҳи фаол қатнашишди.
Шундан сўнг, Турсунқул бобо ушбу ташрифдан мамнунлигини билдирдиб, давлат раҳбарини самимий дуо қилди.
https://t.me/navoiuz_official