Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Сизда коронавирус инфекцияси аломатлари аниқланганда, жумладан тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлганда, йўтал, томоқ қичиши бирламчи белгилари пайдо бўлганда зудлик билан Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган қуйидаги қисқа ишонч телефон 103 рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз. Шаҳар тиббиёт ходимларининг тавсияси билангина СЭО маркази ходимлари томонидан коронавирус инфекциясига таҳлил олинади.
Шаҳар СЭО маркази штабида ташкил этилган 79-573-26-27 ишонч телефон рақамининг фаолияти бекор қилинган. Қисқа 103 телефон рақами орқали малакали шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва ёрдам олишингиз мумкин.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.