Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


 Ҳозирги вақтда Зарафшон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳар ИИБ, СЭО маркази, тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда COVID-19 га қарши курашиш ва инфекциянинг шаҳар аҳолиси орасида тарқалишининг олдини олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
 Жумладан, шаҳар ҳудудидаги 13, 14 ва 19-кичик туманлар ҳудудида жойлашган қурилиш объектларининг қурувчилари учун мўлжалланган ётоқхоналари, ошхоналари ва ёрдамчи хоналар, шунингдек қурилишдаги асбоб-анжомлар мунтазам равишда дезинфекция қилиниб, ишчи-хизматчиларга қурилишда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, объектда ёнғин содир бўлганда ташкил этилган кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарининг биринчи галдаги вазифалари, ҳаракатланиш тартиби бўйича тушунчалар берилмоқда. 

 Бундан ташқари, Зарафшон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг йўлаклари, болалар майдончалари, шаҳар ҳудудидаги ва дала ҳовлилардаги кўчалар СЭО маркази ходимлари, ФВБ 3-КЁҚҚ ва Марказий кон бошқармасига қарашли 2-ЁҚҚ томонидан ёнғин ўчириш автомобиллари ёрдамида мунтазам равишда гипохлорид натрий эритмалари билан дезинфекция қилинмоқда.
 Шунингдек, ҳар куни шаҳар ҳудудида ФВБ ходимлари томонидан овоз кучайтиргич мегафон орқали фуқароларнинг бемақсад кўчада юрмасликлари, шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. 
 Жамшид МАРДОНОВ,
 Зарафшон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими
  бошлиғи, подполковник. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech