Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА КОРОНАВИРУСДАН ДАСТЛАБКИ ЎЛИМ ҲОЛАТИ РАСМАН ҚАЙД ЭТИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲРИДА КОРОНАВИРУСДАН 
ДАСТЛАБКИ ЎЛИМ ҲОЛАТИ РАСМАН ҚАЙД ЭТИЛДИ

Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ў.Ж. исмли фуқаро 6 июль куни ТСҚ-3 га тез ёрдам машинасида келтирилган ва аҳволи оғирлиги учун реанимация бўлимига кўчирилган. Ташхис: "COVID-19" ва икки томонлама пневмония оғир кечиши.
Ундан ташқари: ЮИК, стабил зўриқиш стенокардияси, ФС III, семизлик III даража.

Асорати: Ўткир нафас етишмовчилиги 2-3 даражаси. Ўткир юрак қон томир етишмовчилиги. Ўпка артерияси тромбоэмболияси.

9 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган ҳамда мутахассислар томонидан консультация қилиниб, даволаш жараёни тегишли мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Аммо шунга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими мутахассислари томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермаган ҳамда ўлим қайд этилган. 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  @zarafshon_shahar_axborot_xizmat
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech