Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ва фуқароларга

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда оилавий ажримлар ҳамда уй-жой билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Томди тумани суди раиси Д.Эргашева, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров, Томди тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Ишанкулов иштирокида Томди тумани “Шарқ” ОФЙда сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда айни вақтда оилавий ажримлар ва уй-жой билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётганлиги, бунинг ортидан кўплаб вояга етмаган ёшлар ота ёки она меҳридан бебаҳра қолаётганлиги ва мазкур ҳолат уларнинг тарбияси, дунёқараши ва хулқига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшларни оила қуришга тайёрлаб, шундан сўнггина никоҳ расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида судлар ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик янада кўчайтирилиши кераклиги билдирилди ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Шерзод Ғофуров
Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди раиси


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech