Кириб келаётган янги 2023 йил арафасида аҳоли дастурхонини тўкин-сочинлигини таъминлаш мақсадида шаҳар марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.
Шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари А.Джумаев бошчилигадаги ишчи гуруҳ мазкур ташкил этилган ярмарка шарт-шароитларини кўздан кечирди.
Шунингдек, савдо расталарида ёғ, шакар ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда ошириб юбормаслик, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича бозор ҳамда савдо дўконларидаги тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.