Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Мега Сентер савдо мажмуасидаги жараён билан танишди






Зарафшон шаҳар ҳокими Мега Сентер савдо мажмуасидаги жараён билан танишди
Шаҳримизда ҳам бугунги карантин даврида аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун барча тадбирлар кўриляпти. Нарх-навонинг асоссиз ошиб кетиш ҳолатларининг олди олинмоқда. Бугун 28 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов Мега Сентер савдо мажмуасидаги жараён билан танишди.
Дасталб шаҳар ҳокими савдо мажмауси маъмурияти томонидан йўлга қўйилган буюртма асосида уйларига етказиб бериш хизмати фаолияти билан қизиқди.  Карантин даврида ёлғиз кексалар ва бошқаларнинг эҳтиёжи учун керакли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш ва мазкур хизмат фаолиятини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланди.
Тадбиркор Диёр Исматов ҳам савдо мажмуасидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархига доимо эътибор берилаётганлиги,  бирор бир савдо растаси бўшаб қолмаслиги ва харидорларга янада кўпроқ қулайлик яратиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинганлигини билдирди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech