Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Жаҳолатга қарши маърифат


2021 йилнинг 4 октябрь куни Зарафшон шаҳар Алишер Навоий МФЙ худудилаги  1-умумтаълим мактабида шаҳар Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларини сингдириш ва миллий қадриятларимизни асраб авайлаш мақсадида "Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари" шиори остида  “Жаҳолатга қарши маърифат”, "Диний экстримизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари", “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Унда Зарафшон шаҳар жоме масжиди бош имоми К. Шодмонов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, Зарафшон шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассиси А.Хамдамов, шаҳар Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси М.Михлиевалар томонидан оилада шахслараро муносабатлар, миссионерлик, диний экстримизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари ҳақида фикрлар билдирилди. 150 дан ортиқ ходимлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида савол-жавоблар қилинди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech