Халқ ичида бўл: шаҳар ҳокими муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал этмоқда!
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган Носир Абдуллаев, Навбаҳор Раҳматовалар хонадонида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди. Сухбат чоғида шаҳар ҳокими А.Раджабов мазкур хонадон бошига тушган синовли кунлар учун ҳамдардлик билдирди.
Шу ўринда хонадон соҳиблари ҳам кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватловдан миннатдор эканлигини, шукроналик кайфияти билан яшаб келаётганликларини айтиб ўтди.
Шаҳар ҳокими уларнинг муаммо ва мурожаатлари ҳам тез орада ижобий ечим топишини таъкидлади.