Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими ҳар бир маҳалладаги муаммо ва мурожаатларни ўрганмоқда

Зарафшон шаҳар ҳокими ҳар бир маҳалладаги муаммо ва мурожаатларни ўрганмоқда 

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов биринчи сектор ҳудудидаги Кончилар маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

А.Раджабов томонидан маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш, бандлиги таъминланмаган ёшларни махсус ўқув курсларида касбга тайёрлаб,  муайян иш жойига эга бўлишига замин яратиш масалаларида тушунтириш, топшириқ, таклиф ва тавсиялар берилди.
 
Шунингдек, шаҳар ҳокими аҳоли мурожаатлари билан алоҳида ишлаш, уларнинг кичик муаммоларини ҳам тинглаш, мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.                                                        
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech