Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Вазир бошчилигидаги мутасаддилар Зарафшон шаҳридаги оқова сувларни тозалаш иншооти фаолиятини ҳам кўриб чиқди

Шунингдек, вазир бошчилигидаги мутасаддилар Зарафшон шаҳридаги оқова сувларни тозалаш иншооти фаолиятини ҳам кўриб чиқди.    
      Суткасига 54 минг куб оқова сувни тозалаш қувватига эга бўлган иншоот ҳозирги кунда 12 -14 минг куб оқова сувни тозалаяпти. 
      Иншоот фаолияти тўлиқ талаб даражасида эмас, вазир томонидан ушбу жиҳатлар танқидий кўриб чиқилди. Маънан эскирган технологияларни замонавийларига алмаштириш, рақамли бошқарувни жорий этиш лойиҳаларини илгари суриш бўйича топшириқлар берилди.
      Маълумот учун: Иншоот 2 қисмдан иборат бўлиб, 17минг куб қувватга эга биринчи сув иншооти 1972 йилда ишга туширилган. Ҳозирда мазкур сув иншоотида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 1989 йилда ишга туширилган 37 минг куб қувватга эга иккинчи сув иншооти бугунги кунда тўлиқ ишлаяпти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech