Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов фуқароларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги қабулни Кончилар маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказди. Унда шаҳардаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.
30 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Аксар мурожаатлар эса ўз жойида ҳал этилди.
Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.