Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА СУМАЛАК САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА СУМАЛАК САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Манбаларда қайд қилинишича, қадимги аждодларимиз эрта кўкламда келаётган йилнинг баракали бўлишини ният қилиб, муқаддас ўсимликлардан бирини туйиб, ширасини олганлар  ва маросим амалларини бажариш чоғида уни тановул этганлар.Бу таом сумалак ҳисобланган. Миллий таомимиз сумалак 3 минг йиллик тарихга эга ҳисобланади

Баҳор яқинлашиши билан миллий таомларимиздан сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара кабилар байрам дастурхонининг кўркига айланади. Айниқса, сумалак базмларининг ўзгача гашти бор. 
 
- Миллий қадриятларимиздан бири ҳисобланган сумалак пишириш жараёнини бежиз биринчи ташкилотда ўтказмадик, - дейди  шаҳар ҳокими Анвар Раджабов. - Чунки жамоа аъзоларимиз ушбу тансиқ таомнинг тайёрланишини ўз кўзлари билан кўрса, бу уларни бирдамликка,  аҳилликка чорлайди. Ҳар биримизни қалбимизда ўзлигимизни англаш, қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини кучайтиради. Ушбу сайлларимиз шаҳримизда ҳали давом этади.

Бугун, шаҳар ҳокимлигида сумалак сайли ўтказилди. Икки дошқозонда тайёр бўлган сумалакдан нафақат ходимлар, балки ҳудудда яшовчи кам таъминланган оилалар, нуроний отахон-у онахонлар ва барча корхона-ташкилотларга улашилди.

Зарафшон шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д. Баҳронова




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech