Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Зарафшон шаҳар давлат хизматлари маркази биносининг ички ва ташқи кўринишининг пардозлаш жараёни билан танишди. Яқин кунларда марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Дарвоқе, айни кунда марказ ходимлари аҳолига 170 дан ортиқ давлат хизматини кўрсатишмоқда. Айниқса, хорижга чиқиш паспортларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилганлиги фуқаролар эътирофида Навоий вилоятида бу хизмат ҳозирча Навоий ва Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари марказларида ишга туширилган.
Зарафшон шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти давомида аҳоли ва тадбиркорларга 77 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатди. Жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига эса марказ 2500 нафар фуқаро мурожаатларига ечим топди. Мақсад одамларни бир ҳужжат учун овора қилмаслик, оғирини енгил қилиш ва халнинг давлат идораларига бўлган рози ризолигига эришишдир.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.