Зарафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Анвар Раджабов иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Қабулда тадбиркорларнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ муддат билан вазифалар юклатилди.
Мурожаатларнинг 5 таси ўз жойида ҳал этилган бўлса, қолган 3 та мурожаатнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ижроси эса шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Акмал Исроилов,
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари.



