Cushman & Wakefield компанияси вакиллари Зарафшонда
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Cushman & Wakefield компанияси вакиллари Юлия Токарева, Денис Соколов, Марина Смирнова, билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ҳамда инвестицион жозибадорлиги ҳақида маълумот берди. Хусусан, охирги икки йилда Зарафшон шаҳри иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция салмоғи янада ортганини, ҳудудда хориж сармояси иштирокида ўндан ортиқ истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётганини, ҳозиргача аксарият қувватларнинг тўлақонли фаолият бошлашига ҳам эришилганини айтиб ўтди.
Ўз навбатида компания вакиллари биргаликда ишлашдан манфаатдор эканликларини, шаҳар салоҳиятини ривожлантириш билан боғлиқ стратегик қадамларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ниятлари борлигини ҳам таъкидлашди. Шунингдек, компания вакиллари самарали ҳамкорлик ва самимий учрашув учун Зарафшон шаҳар ҳокимига чуқур миннатдорчилик билдирди.