Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшонда ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди

Зарафшонда ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январь санасидан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган.


Ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ҳар бир ҳоким ёрдамчисига шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган замонавий компьютер жамланмалари тантанали равишда ўз эгаларига топширди.


Ҳозирги кунда ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда хатловлар ўтказиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни тизимли ташкил этиш бўйича Республикадан бириктирилган вакил С.Исроилов ҳоким ёрдамчиларига тегишли кўрсатма ва тавсияларини бериб келмоқда.


Бундан ташқари ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тезкор интернет ва мебель жиҳозлари билан таъминланмоқда.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech