Зарафшонда фото-электр (қуёш) станцияси қурилади
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Жанубий Кореянинг Samheung Electric Power Co.ltd компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув жараёнида меҳмонлар Зарафшон шаҳарида 100 МВт.лик қуёш фото-электр (қуёш) станциясини қуриш истагида бўлганлигини таъкидлаб шаҳар салоҳиятини ўрганишга келганлигини билдирдилар.
Мутахассислар билан суҳбат мобайнида яқин орада кореялик компания вакиллари мазкур инвестиция лойиҳаси бўйича тегишли ҳисоб-китоб қилиш учун Зарафшон шаҳрига ташрифлари бўйича ўзаро келишилди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.