Декабр ойида коинотда тўртта астрономик ҳодиса юз беради

Шу ойда Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кутиляпти, икки марта юлдузлар ёмғири ва Юпитер билан Сатурннинг осмон гумбазида бирга тизилиши рўй беради. Бу ҳақда Ўз А “РИА Новости”га таяниб хабар бермоқда.
"Қизиқ томони шундаки, ушбу ҳодисаларнинг бари 14-21 декабрь оралиғига тўғри келади. Шу боис айни ҳафтани шундай ҳам жуда мураккаб кечаётган 2020 йилнинг энг астрономик саналари, деб аташ мумкин", - дейилади хабарда.
14 декабрь куни Қуёш тўлиқ тутилади. Воқеанинг тўлиқ босқичи 130 дақиқа давом этади. Шу куни метеорлар ёмғирига ҳам гувоҳ бўламиз: соатига 120 та метеор учади.
Энг қисқа ёруғ кун - 21 декабрда астрономик қиш кириб, тун қисқариши, кун узайиши бошланади.
Шу куни осмон гумбазида иккита гигант сайёра – Юпитер ва Сатурн бирга қад этилади. Бундай ҳодиса ҳар юз йилда бир содир бўлади. Осмонда уларнинг энг яқин кўрингани бундан 794 йил аввал – 1226 йил 4 мартда содир бўлган экан.
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси Урсида метеорлар оқими энг юқори даражага етиб, соатига 10 тагача метеор учади.
Манба:Darakchi.uz