Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” акциясида иштирок этди





Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” акциясида иштирок этди

 
 
Бугун, 19 декабрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов бошчилигида “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам” шиори остида юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Зарафшон шаҳар  ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлимишаҳар ички ишлар бўлими ҳамда корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида шаҳар бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилишаҳоли айниқса ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида пиёда юриш акцияси ва эрталабки бадантарбия машғулотларининг навбатдагиси карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди
Ушбу оммавий тадбирда шаҳарда истиқомат қилувчи аҳолининг барча қатламикексалар ва нуронийлараёллар ҳамда ёшлар бирдек иштирок этишдиЭътиборли жиҳати мазкур тадбирда уч минг нафардан зиёд кўнгилли қатнашди.
 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech