Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди






Зарафшон шаҳар
 ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди
 
Айни кунларда мамлакатимизда Янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Бугун, 29 декабрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов Алишер Навоий ва Кончилар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табриклади. 
Сектор раҳбари хонадонларга ташрифи давомида уларнинг оилавий шароити, яшаш тарзи билан танишиди ва муаммолари ўрганилиб, хонадон эгаларининг мурожаатлари қондирилди.
Учрашувлар давомида меҳрга ташна фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси улашилди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech