Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Украина Олий Радаси Россиянинг "Covid-19"га қарши вакцинасини тақиқладими?

Украина Олий Радаси Россиянинг "Covid-19"га қарши вакцинасини тақиқладими?
 

 Дунё





Унга кўра, Украина АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Covid-19"га қарши вакциналарни синовдан ўтказмасдан тезлаштирилган тартибда рўйхатга олишга тайёр. Лекин Россия вакциналарига чеклов қўйилади.
Ушбу қонун Украинада «белгиланган тартибда тажовузкор давлат деб тан олинган мамлакатда ишлаб чиқарилган» вакциналардан фойдаланишни тўғридан-тўғри тақиқлайди. Олий Рада Россияни 2015 йил январь ойида «тажовузкор давлат» деб тан олган.
Қабул қилинган қонун лойиҳаси билан «Дори воситалари тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Чунки бу қонун ҳозирда дунёда ишлаб чиқарилган бирон бир вакцинани мамлакатда рўйхатдан ўтказишга имкон бермайди. Зеро, уларнинг ҳеч бири расмий равишда синовларнинг учинчи босқичидан ўтмаган.
Қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтириш хатида таъкидланишича, уни қабул қилишдан асосий мақсад Европа Иттифоқи қонунчилигига мослаштирилган қонунчилик майдонини яратишдир. Бу "мажбурият юзасидан" дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнининг ҳуқуқий мақомини тартибга солади.
xs.uz сайтидан олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech