Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб берилади

#Биласизми

Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб берилади

💰 Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади (https://www.lex.uz/acts/112314). 

✅ Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

➡️ Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech