Бугун, 2021йилнинг 6 март куни Зарафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан Шодлик болалар уйи тарбияланувчилари учун 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам дастури ташкил қилинди. Байрам дастурини Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари А. Шоҳмирзаев очиб берди. Тадбирда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбарлари иштирок этди.Тадбирда барча болаларга совғалар ҳамда улар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида китоблар улашилди. Байрам дастурида маданият уйи хонандалари томонидан қўшиқлар ижро этилди.