Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳрининг бой ва бетакрор тарихи ҳақида китоб чоп этилади

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳардаги мактаб директорлари, тарих фани ўқитувчилари, ижодкор ва журналистлар билан учрашди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Қизилқум жавоҳири”, “Ўзбекистоннинг олтин сандиғи” дея эътироф этилган Зарафшон шаҳрининг бой ва бетакрор тарихи ҳақида китоб яратишдан иборат бўлди. Иккинчи бор ташкил этилган мазкур учрашувда ўқитувчилар шаҳар тарихига оид қизиқарли маълумот ва манбаларни келтириб ўтишди. Яқин орада шаҳримиз тарихи ва бугуни акс этган китоб чоп этилади.  

 Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.                                       
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech