Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон: Аҳоли орасида қандай касалликлар аниқланди?

Зарафшон: Аҳоли орасида қандай касалликлар аниқланди?

  Соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.
      Айнан шу масалани ечиш, жойлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ва хизмат кўрсатиш кўламини яхшилаш борасида Зарафшон шаҳар тиббиёт ходимлар муҳим қадамларни ташлашди.Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қуйиш баробарида, жойларда аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирларини жорий йилнинг биринчи апрел куни тўлиқ якунлашди. Шу билан бирга ҳозирги вақтда кенг тарқалган диабет, юрак-қон томир каби касалликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ва фаол жисмоний ҳаракатни йўлга қўйиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб боришди. Хатлов натижалари кўйидагича.
 
Сурункали касалликлардан: 
  1. Сил касаллиги -  48 та (0.2%)
  2. Хавфли ўсма касаллиги – 233 та (0.8%)
  3. Эндокрин касаллиги -  1699 та (2.9%) 
  4. Қон яратиш касалликлари  - 1301 та (2.3%)
  5. Рухият ва ҳулқ атвор бузилиши – 238 та (0.8%)
  6. Асаб тизими касалликлари -  1421 та (2.2%)
  7. Қон айланиш тизими касалликлари – 980 та (1.5%)
  8. Нафас олиш аъзолари касаллиги  - 1103 та (1.5%)
  9. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касаллиги – 1078 та (1.5%)
  10. Сийдик таносил касаллиги – 634 та (1.2%)
  11. Суяк мушак касалликлари – 208та (0.2%)
  12. Бошқа касалликлар  -  2038 та (3.2%)
 
 
 18559- нафарида яъни 22.0%-  ортиқча вазинлик, 
22215- нафарида яъни 26.2 %-  мева сабзавотларни қам истъемол қилиши, 
9717- нафарида яъни 11.5%-   ширинликни хуш кўриши, 
13406- нафарида  яъни 15.8%-  ёғли овқатларни хуш куриши,
11190- нафарида яъни 13.1%-  тузла овқатлани хуш кўришлари аниқланди.
 
 Бунга кўра кўйидаги туртта хавф  гуруҳига ажратилди.
1-соғлом гуруҳ -23100( 27,3%)
2- паст хавф гуруҳи-44783 (52,8%)
3-ўрта хавф гуруҳи-13542 (16,0%)
4-юқори хавф гуруҳи-3344 (3,9%)
 
Бир сўз билан айтганда, Зарафшонда ўтказилаётган бу каби тадбирлар шаҳар аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини шаклланишига, турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволаш имконини бермоқда.
 
Ўктам ОДИЛОВ,
Зарафон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.в.б.                   
 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech