Суд ва ёшлар
2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судъяси Л.Шариповалар томонидан Зарафшон шаҳридаги 2, 8, 12-умумий ўрта таълим мактабларида
11-синф ўқувчи ёшлари иштирокида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшларнинг маънавиятини ҳамда уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда ўқувчи-ёшларга юртимизнинг келажаги, эртаси ҳисобланишини, ёшларимизнинг маънавиятини ошириш, мустаҳкамлаш, уларни дунёқарашларини кенгайтиришга юртбошимиз томонидан ҳам жуда катта эътибор ва ғамхўрлик қаратилаётганлигини, ушбу ғамхўрлик ва эътиборни ҳар бир ёш, албатта, ҳис қилиши ва бунга муносиб бўлиши лозимлигини, ёшларимизда юртга дахлдорлик, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик юқори даражада бўлиши кераклигини, бунинг учун ёшларимиз албатта китобга меҳр қўйиши, доимий равишда китоб ўқиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши, ўзининг ҳуқуқий билими, ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини юксалтириб, мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишида, ёт ғояларга берилмаслик ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари лозимлигини билдириб ўтилди.
Ҳуқуқий дарс соатида “Жиноят процесси қонун ҳужжатларини ўрганиш” юзасидан тушунтиришлар ва унинг мазмун-моҳияти ўқувчи ёшларга тушунтириб ўтилди ҳамда уларнинг саволларига суд раислари томонидан батафсил жавоб ва тушунтиришлар берилди.
Зарафшон туманлараро
иқтисодий суди раиси
Ш.Ғофуров