"МУРУНТАУ" МФЙДАГИ АЁЛЛАРГА 357 БОШ ПАРРАНДА БЕПУЛ ТАРҚАТИЛДИ
Зарафшон шаҳар "Мурунтау" маҳалласида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да рўйҳатда бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 357 бош парранда бепул тарқатилди.
Бундан ташқари ҳар бир 20 бош парранда учун 60 кг. бўлган бир ойлик озуқа ем маҳсулотлари ҳам берилди.
-Бундай кўмак ва эътибор учун аввалло давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман, -дейди Нозигул Напитуллаева. Менга берилган 20 бош парранда оиламизнинг кам-кўстини тўлдиришда, қўшимча даромад топишда жуда катта ёрдам беради.