Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди

Зарафшон шаҳрида аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам кўрсатилди
25 декабря 2021
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилиши белгалаб берилган эди.

Мазкур қарор ижроси Зарафшон шаҳрида ҳам таъминлади. Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, Навоий вилояти  ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Саъдулла Мирзаев, Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи Элёр Яхёев, Зарафшон шаҳар прокуратураси ходимлари, Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Учқун Очилов ҳамда Навоий вилояти Марказий банк бош бошқармаси Зарафшон шаҳар ҳисоб-китоб касса маркази бош ҳисобчиси Намозжон Эгамов Зарафшон шаҳрида яшовчи аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари ва Янги йил олди байрам совғаларини  топширишди. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech