КИМЛАРГА УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ?
⚡️⚡️ КИМЛАРГА УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ?
❇️ Савол: Ассалому алайкум, Ёшлар дафтарида турамиз, 2 нафар фарзандларимиз бор. Уй жойимни тамирлаш ва қўшимча хона хаммом ва бошқа қурилиш қилишим учун гаровсиз кредит олсам бўладими?
✅ Жавоб: «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилгаи янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан, кредит олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
б) «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);
в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;
з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
🔰 Юқоридаги Низомнинг 17-бандига асосан, якка тартибдаги қўшимча уй-жойни қуриш ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
1) бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
2) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
3) бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
4) бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
⌛️ Ариза узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
📌 Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, уй-жой таъмирлаш ёки қуриш учун, банк 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратади.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii