Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабовнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Зарафшон шаҳри аҳолисига мурожаати

Зарафшон шаҳар  ҳокими Анвар Раджабовнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Зарафшон шаҳри  аҳолисига мурожаати

Азиз дўстлар!
Ҳаммамизга яхши маълумки, юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Ушбу мақсадда Президентимиз томонидан жорий йил 2 февралда ўтказилган видеоселектор йиғилиши ва унда бу борада муҳим вазифаларнинг қўйилгани, жорий йил 1 мартдан Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий тадбирининг эълон қилингани фикримизнинг исботидир.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида жамоатчиликка юзланган Давлатимиз раҳбари ҳовли-жойини пок сақлашни, тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган халқимизда оилада фарзанд дунёга келганда унга атаб ниҳол экишни азалий қадрият деб билганини алоҳида таъкидлади.
Ҳурматли зарафшонликлар!
Авлодларимиз келгусида муносиб табиий муҳитда, тоза экологик шароитда яшашлари керак. Бунинг учун зарур чора-тадбирларни белгилаган ҳолда тизимли ишларни олиб борамиз, албатта. Лекин аввало бунинг учун аҳолида, хусусан ёш авлодда экологик маданиятни ошириш лозим. Бунга нуронийлар, маҳалла фаоллари,  кенг жамоатчиликни ўзи ўрнак бўлган ҳолда ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини фақат тарбиялаш орқали шакллантиришга эришиш мумкин.
Шу ўринда бар нарсани таъкидлаш жоизки бу каби ишлар давомли бўлиши мақсадга мувофиқ. Зеро, Президентимиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслигини алоҳида таъкидлади. Бу умуммиллий ҳаракатда фаол қатнашишимиз керак.
Албатта, биз бугун ушбу ташаббусни Зарафшон шаҳрида ҳар бир  маҳаллада, ҳар бир хонадонда, ҳар бир ташкилотда кенг қулоч ёйиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
Бугунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Шаҳар ҳудудидаги барча кўчалар, 3 та марказий майдон ҳамда маҳаллаларда ноябр-декабр ойларида 35 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экилишига эришилди. Шунингдек, баҳор мавсумида экилиши режалаштирилган 58 минг дарахт ва бута кўчатлари учун 10 мингдан ортиқ чуқурлар қазилиб экишга тайёрлаб қўйилди. Шу билан бирга, яшилликни сақлаб туриш  ва уларни мунтазам суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида жами 15 та ер ости қудуқлари қазишни режа қилганмиз, 13-15-кичик туман ҳудудида ташкил этилаётган боғдаги дарахт кўчатларини суғориш мақсадида 2 та 100 тонна ҳажмдаги сиғимли сув сақлаш идишлари олиб келинди. Бундан ташқари, шаҳар атрофи бўйлаб яшил эҳота ташкил килиш этиш мақсадида 1 млндан ортиқ саксовул кўчатлари экиш ишлари олиб борилди. 
Қадрли ҳамшаҳарлар!
Тўрт фаслда ҳам кўзни қувнатадиган, ҳавони кислород билан бойитадиган, манзарали ва мевали кўчатларни кўпайтирайлик!
Зеро, ҳар бир экилган дарахт ҳавони чангдан тозалаши, кислород ишлаб чиқариши билан бирга ҳозир бутун дунёда кузатилаётган иқлим ўзгаришларига ижобий таъсир этиб, келажак авлодга яшил макон улашади!
Келинг, шаҳримизни гулзорга айлантирайлик!
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech