Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ШАХАР ҲОКИМИ "ГЕОЛОГ" МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДАГИ МАСЖИД ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилнинг 28 апрель куни Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов  сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамроҳлигида шаҳар жомеъ масжидига борди.

Масжид имоми билан суҳбатлашди.
Ҳамда дин ишлари бўйича бош мутахассис, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, масжид имом хатиби ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида штаб тузилиб шаҳарда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказиш, фуқароларга ҳайит намозини ўқишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жамоат хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таьминлаш, масжид ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ярмаркаларни ташкил этиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш ҳақида сўз юритди. 

Шаҳар ҳокими А.Раджабов томонидан мутасадди раҳбарларга Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Rasmiy kanal👇👇👇
https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech