Кенгашда шаҳарда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оилада, маҳаллаларда ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш албатта, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллаши таъкидлаб ўтилди.
Кенгашда шаҳар ҳокими ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари О.Ҳакимов, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, кенгаш аъзоси Л. Турсунова, кенгаш аъзолари ва тегишли ташкилот раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжуд эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Ҳамда кўрилган масалалар юзасидан керакли қарорлар қабул қилинди.
Зарафшон шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси


