Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилди

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, шаҳар прокурори Анвар Жумаев бошчилигида сектор раҳбарлари қолипли нон  ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. 

Корхонада меҳнат қилаётган ишчиларга зарур шарт-шароитлар яратилган. Сектор раҳбарлари корхонада нон ва нон маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнларини ҳам кўздан кечирди.

Тадбиркор билан мулоқот чоғида аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилаётган қолипли нон маҳсулотларининг нархини ошириб юбормаслик бўйича ҳам таклиф ва тавсиялар берилди

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech