Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов иштирокида "Кончилар" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда шаҳардаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида бандлик, уй-жой, субсидия, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.