Жорий йилнинг 25 апрел куни Зарафшон шаҳар Ёшлик МФЙ ҳудудидаги Саноат техникуми талабалари ўртасида "Milliy tiklanishdan-milliy yuksalish sari" shiori ostida “Экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид”, "Жаҳолатга қарши маърифат" ҳамда “Оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда, Дин ишлари бўйича Зарафшон шаҳар бош мутахассиси А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова ҳамда Зарафшон жоме масжиди имом хатиби Қ.Ибрагимов иштирок этишди. Тадбир давомида Экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, Оммавий маданиятнинг келиб чиқиш сабалари ва уни бартараф этиш чоралари ҳамда ижтимойи тармоқлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ўқув муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти (дресс код)га риоя қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.