Жорий йилнинг 1-4 июнь кунлари Ливанда самбо кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда зарафшонлик Моҳирабону Юлдашева 80 килограмм вазнда ғолибликни қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.
2-мактабнинг 11 синф ўқувчиси ёш самбочи Зарафшон шаҳрида тантанали кутиб олинди.
Тадбирда Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов сўзга чиқиб, ушбу ғалаба билан спортчини ва унинг устозини, ота-онасини муборакбод этди.