Бугун Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов Мурунтов шаҳарчасидаги жажжи спортчи қиз Мафтуна Норбўтаевани Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл шаҳрида спортнинг карате WKF тури, кумите йўналиши бўйича 8-9 ёш қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада 2 ўринни қўлга киритганлиги билан табриклади ва қимматбаҳо совға билан тақдирлади.
Шаҳар ҳокими жажжи Мафтунанинг ота-онаси ҳамда устозига миннатдорчилик билдирди. Биринчи сектор раҳбари "Мурунтов" маҳалласида ҳали кўплаб спортчилар етишиб чиқишини ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидлади.
