Зарафшон шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари Н.Рахманов, шаҳар ИИБ бошлиғи, иккинчи сектор раҳбари Э.Яхёев ҳамда ташкилот-корхона раҳбарлари билан “Довғизтов” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолини бугунги кунда қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Шаҳар ҳокими маҳалла аҳли билан суҳбат жараёнида бандлик масалалари бўйича мурожаатларни ҳам тинглади. Ичимлик суви таъминотида ҳам юзага келган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берди.