Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов туркиялик инвесторлар билан учрашди

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов туркиялик инвесторлар билан учрашди
Учрашув давомида томонлар аввало икки мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари юқори босқичда олиб борилаётганини эътироф этишди. Туркиялик инвестор Билол Актай Зарафшоннинг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларни инобатга олган ҳолда бизнес учун қулай шаҳар эканлигини таъкидлади.
Туркиялик тадбиркор қизилқум воҳасида сервис хизмати ҳамда ишлаб чиқариш  лойиҳалари юзасидан фикр мулоҳаза алмашди. Амалга ошириладиган лойиҳа доирасида меҳмонхона хизмати, ресторан бизнеси ва туркча нон ва нон маҳсулотлари  ишлаб чиқариш режалаштирилган.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech