2 июль куни шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов шаҳар ИИБ раҳбари Элёр Яхёев, шаҳар ДСИ бошлиғи Зоҳиджон Шомуродов ва мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида 4-сектор ҳудудига қарашли Наврўз маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари билан танишди.
"Сарбон" йўл-қурилиш масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Эсанов билан олиб борилаётган ишлар ҳолати тўғрисида фикр алмашди.
Ҳамда шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов ўрганиш натижасида аниқланган таклифлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди


